Ўзбекистон янгиликлари

Умра сафарига Хоразм ва Тошкент вилояти зиёратчилари жўнаб кетишди

 

Мусулмонлар қибласи бўлмиш Каъбатуллоҳни, коинот султони Муҳаммад соллллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак равзаларини кўришни истамаган, бу муқаддас заминларда тўйиб-тўйиб ибодат қилишни хоҳламаган мўмин бўлмаса керак.

Аллоҳ таолога шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг умра зиёарати яна қайта тикланди. Навбати билан юртимизнинг барча ҳудудларидан зиёратчилар сафарга отланишмоқда.

Бугун, 4 февраль соат 09:00 да Хоразм ва Тошкент вилояти зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан HY 3309 сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетишди.

Муборак сафарга йўл олган юртдошларимизни кузатиш учун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят бош имом-хатиби Жасур домла Раупов, мутасадди вакиллар, зиёратчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортига чиқишди.

Маълумот учун, зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар. Кейин эса Мадинаи мунавварадаги зиёратларни бошлашади, иншоаллоҳ.

Мазкур рейс 14 февраль куни соат 21:00 да (HY 3302) Тошкентга қайтиб келади.

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини бехатар қилсин. Ибодатларини мақбул, гуноҳларини мағфур айласин. Муқаддас заминга боришни ният қилган барча юртдошларимизга умра ва ҳаж сафарларини насиб қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1422 times

Янгиликлар

Top