Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ғофур Мусурмоновнинг падари бузруквори вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси уламолар, имом-домлалар ва ўқитувчи-мударрислар номидан Ғофур Мусурмоновга ва марҳум отахоннинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 1257 times

Янгиликлар

Top