Ўзбекистон янгиликлари

Кеча хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизнинг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жомеида Қуръони карим хатмонаси бўлади. Бу кеча “Намозгоҳ” майдони узра ўзгача файз, сакинат нозил бўлиши аниқ.Чунки манбаларда Қуръон тиловат қилинганида, ҳар бир ҳарф учун ҳасанот (ажр-савоб) ёзилиши, Қуръон ўқувчи доимо Аллоҳнинг раҳмат-мағфирати узра бўлиши, уни фаришталар ўраб олиб, устига сакина (хотиржамлик) тушиши зикр қилинади.
Доно халқимизда «Кўпнинг дуоси кўл», деган нақл бор. Жамоатдаги биргина кишининг «омин»и сабабли дуолар қабул бўлиши мумкин. Шу билан бирга, хатми Қуръон чоғида мухлис мўминларнинг ҳозир бўлиши файз устига файз бўлади, Қуръоннинг эъзози, тантанаси бўлади ва бир қанча мўмин мусулмонларнинг хатми Қуръон фазилати ва дуоларидан баҳраманд бўлишларига кўмаклашиш бўлади.
Шундай экан, бу ғанимат онларни ўтказиб юборманг. Хатмонага ташриф буюринг, тиловат ва дуолардан баҳраманд бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳазрати Имом” жоме масжидида қуйидаги қорилар хатмга ўтишмоқда:


1. Аҳмаджон қори Алимов

2. Абдулбасир қори Камолов

3. Исмоил қори Қурбонов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

Read 5613 times

Янгиликлар

Top