Ўзбекистон янгиликлари

Ҳудудларда манфаатли илмий суҳбатлар давом этмоқда

Кейинги йилларда юртимизда аҳолининг диний саводхонлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ҳар йили соҳага оид юзлаб янги китоблар нашр этилиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда. Айниқса, телевидения ва радиода диний кўрсатувлар, эшиттиришлар сони ҳам сезиларли даражада ортиб, бир-биридан мазмунли кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Сайт ва ижтимоий тармоқларда эса имом-домлаларнинг тўхтовсиз чиқишлари кўп сонли халқимизнинг маърифий билими юксалишига хизмат қилмоқда.
Бу борадаги ишларнинг яна бир самарали кечаётгани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан таниқли ва воиз уламоларнинг республикамиз бўйлаб илмий суҳбатлар ташкил этаётганидир. Бу хайрли ташаббус тобора анъанага айланиб бораётгани халқимиз учун ҳам имом-хатиблар учун ҳам манфаатли бўлмоқда.
Жорий йилнинг 10 май санасидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳамда Тошкент шаҳри ва вилояти вакилларидан иборат нотиқ, воиз имом-хатиблар Тошкент вилояти Янгийўл тумани масжидларига ташриф бошланди. Ушбу ташрифларда уламолар пешин ва хуфтон намозларда йиғилган жамоатга “Ақидада адашмайлик”, “Турли ёт оқимлардан эҳтиёт бўлинг”, “Ислом динининг асл моҳияти”, “Ота-она эҳтироми”, “Оила мустаҳкам қўрғон”, “Ёшларни зарарли иллатлардан сақлайлик”, “Вақтни қадрланг” каби мавзуларда илмий суҳбатлар қилиб, аҳолининг турли мавзудаги саволларига жавоб бермоқдалар. Бу эса халқимизнинг диний саводхонлигини янада ўсишига замин бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

 

Read 436 times

Янгиликлар

Top