Ўзбекистон янгиликлари

Ислом академиясида Калом ва Ислом фалсафаси бўйича етук олимнинг машғулотлари давом этмоқда

2022 йил 31 май куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан профессор Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси, Туркия Республикаси Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Куни кеча Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош”, “Хадичаи кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари мутахассислари учун профессор, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида “Қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш” ҳамда “Калом илми” курслари доирасида бир ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.

Ушбу ўқув машғулотларида тингловчилар қўлёзмалар, уларни ўқиш ҳамда уларга оид атамалар, қўлёзмани танлаш, шунингдек, ақидавий таълимотларнинг вужудга келиши ва шаклланиш босқичлари тарихига оид маълумотлар билан ўз билим ва малакаларини кенгайтирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, доктор Ҳамза Бакрий иштирокидаги ушбу илмий машғулотлар бир ҳафта давом этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 1116 times

Янгиликлар

Top