8 июнь куни Тўрақўрғон туманида тумандаги масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ҳамда вакиллик мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилишда тумандаги масжидлар ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар, масжидларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш, диний соҳа ходимлари томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Фаолияти давомида Республика, вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари орқали фаол иштирок этган икки нафар имом-хатиб Наманган вилоят вакиллиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати