Ўзбекистон янгиликлари

Мино водийсида уламоларимиз ҳажнинг руҳий-маънавий фазилатлари ҳақида суҳбатлар қилиб бермоқдалар

Бугун, 7 июль куни зулҳижжа ойининг 8-куни ҳожилар меҳмонхонадан ишчи гуруҳи ва элликбошилар раҳбарлигида уюшган ҳолатда автобусларда талбия айтиб Минога етиб келишди. Ҳожиларимиз Минога келгач: “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, дея дуолар ўқишди.

Айни пайтда Минода бўлиб турган ҳожиларимиз дуо, ибодат билан машғул бўлишмоқда. Бу Пайғамбар алайҳиссалом суннатларидир. Минода тарвия (ёлғон арафа) кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.

Минонинг майдони 8 квадрат киллометр бўлиб, унда Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемолол ибодат қилиши учун барча шароитлар, хусусан, эркак ва аёлларга алоҳида чодирлар, уларда ибодат учун барча шароитлар ҳозирланган. Шунингдек, ҳожиларимиз тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чордирларга олиб келиб улашилмокда.

Маълумот учун Арафа куни тонгда зиератчилар автобусларда уюшқоқлик билан Минодан Арафотга қараб йўлга тушадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1358 times

Янгиликлар

Top