Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро олимпиадада ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология ва математика олимпиадаларида совриндор бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июл кунлари Aрманистонда ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди. Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Aзиза Aбдувалийева бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, 6-16 июль кунлари Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди. Дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббойевга бронза медали насиб этди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Португалияда ўтказилган 32-Халқаро биология олимпиадасида дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган бўлишига қарамай, улар орасида ТПТИ академик лицейи 1- босқич ўқувчиси Азиза Абдувалиева ҳам бор эди. У мазкур олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1058 times

Янгиликлар

Top