Бугун, 20 июль куни Тошкент шаҳридаги “Минор” жоме масжидига қардош қирғизистонлик бир гуруҳ уламолар ташриф буюришди.
Мартабали меҳмонларни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов қабул қилди.
Суҳбат аввалида Раҳматуллоҳ домла уламолардан Бишкек қозиёти Даъват бўлими бошлиғи Мухторбек домла, Бишкек шаҳар “Абдуллоҳ ибн Масжид” мадрасаси мудири Қобилбек домла Ақматов ҳамда ҳамроҳлари Миқтибек домла Базарбаев, Жанарбек домла Қонишбоевларни ташриф билан қутлади. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам Қирғизистон муфтийси ва уламоларининг салом ва дуоларини етказди.
Самимий суҳбат чоғида қўшни ва қардош диёр ўртасидаги қалин муносабатлар янада яхшиланиб бораётгани, хусусан, икки юрт уламолари ва халқлари ана шу дўстона руҳда эмин-эркин, бир-бири билан гўзал муносабатда ҳаёт кечиришаётгани таъкидланди.
Якунда хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати