Ўзбекистон янгиликлари

Пешин намозидан сўнг маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди

Бугун, 12 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги масжидларга ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.
Жумладан, Бахтиёр домла Сатторов "Ўткир” масжидига, Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Ар-Роҳман” масжидига, Мусахон домла Бабаев, "Хўжақўрғон” масжидига, Аъзамхон домла Эргашев “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” масжидига, Муродуллоҳ домла Хуназаров “Зайниддин ҳожи ота” масжидига, Ҳасан домла Қодиров “Саъдулла Ота” масжидига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларни яхшиликка чорлаб, ояту ҳадислардан далиллар келтириб, таъсирли маъруза қилиб бердилар.
Маърифий суҳбатларда воиз уламо ва имом-хатибларимиз йиғилганларга юртимиздаги хайрли ислоҳотлар бўлаётгани, диний-маърифий соҳадаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумот бериб, намозхонларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Ўз навбатида, масжидга йиғилганлар ҳам бундай илмий суҳбат ва диний саволларга батафсил жавоб учун уламоларга ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Суҳбатлар якунида уламолар жамоат билан бирга Ҳақ таолодан юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.
Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1226 times

Янгиликлар

Top