Ўзбекистон янгиликлари

Мир Араб мадрасаси талабаларига Ахборот Ресурс маркази фонди таништирилди

Жорий 2022- 2023 ўқув йили 27 сентябрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига қабул қилинган 1- курс талабалари Ахборот Ресурс маркази фонди билан яқиндан танишдилар. Ахборот Ресурс маркази мудири Т. Музрабов талабаларга кутубхонадаги китоблар билан талабаларни яқиндан таништириб ҳамда китоблардан фойдаланиш одоблари, таълим муассасасидаги тарихий қўлёзма ва тошбосма китоблар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Read 652 times

Янгиликлар

Top