Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиблар хайрия ишларида намуна бўлишмоқда

Имом-хатиблар дин тарғиботчиси, шариат пешвоси бўлиш билан бирга, жамиятдаги хайрли ишлар, инсонлар оғирини енгил қилишда ҳам фаолдирлар.

Шу маънода куни кеча Тошкент шаҳридаги “Дўмбиробод” масжиди имом-хатиби Муҳаммадназар домла Қаюмов бошчилигидаги жамоа Рабиул аввал ойи муносабати билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда, жоме атрофидаги “Дўмбиробод”, “Гавҳар” ва “Наққошлик” маҳалласидаги 20 дан зиёд оилага 3 ойлик озиқ-овқат маҳсулотларни хайрия сифатида улашди.

Шунингдек, мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи марҳум имом домлалар фарзандлари ва бошқа боқувчисини йўқотган 6 та оила ҳолидан хабар олиниб, рўзғор учун зарур маҳсулотлар етказиб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 834 times

Янгиликлар

Top