Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон банклари исломий молиялаштириш бўйича 75 млн долларлик келишувига эришди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида:

«Алоқабанк» АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида исломий молиялаштиришнинг «Муробаҳа» инструменти бўйича қиймати 30 млн доллар миқдоридаги битим имзоланди.

Бундан ташқари, «Микрокредитбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси кичик бизнес ва хусусий секторни молиялаштириш кредит линияси бўйича қиймати 30 млн доллар бўлган ҳамкорлик келишувига эришди.

Шунингдек, «Ипак Йўли» АИТБ ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ўртасида савдо молиялаштириш линияси бўйича қиймати 15 млн доллар бўлган асосий шартлар рўйхати тасдиқланди.

ЎзА

Read 1293 times

Янгиликлар

Top