Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазрат Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати имом” (Ҳастимом) масжидига жума намозига ташриф буюрадилар

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент шаҳридаги Ҳастимом даҳасида жойлашган "Ҳазрати Имом" жомесига ташриф буюрадилар.

Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ташриф ва жума мавъизаси ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн узатилади:

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали эшитиш

Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
Read 1423 times

Янгиликлар

Top