Ўзбекистон янгиликлари

Ҳомиджон домла Ишматбеков Халқаро форумда иштирок этмоқда

Ҳар йили Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида “Мусулмон жамиятларида тинчликка кўмаклашиш” глобал форуми ўтказилади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан келган юзлаб Ислом уламолари ва мутафаккирлари оламдаги тартибсизликлар ва зўравонлик ҳаракатларига қарши курашиш, қуролланиш, гиёҳвандлик, экологик муаммолар ва шу каби инсоният учун долзарб бўлиб турган кўплаб масалаларда фикр алмашиб, уларнинг ечими бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдирадилар.
Бу йил тўққизинчи маротаба ўтказилаётган “ТИНЧЛИК ФОРУМИ” 8-10 ноябр кунлари “Урушнинг глобаллашуви ва тинчликнинг оламшумуллиги: заруратлар ва ҳамкорликлар” мавзуси ташкил этилди. БАА Ташқи ишлар ва Халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдуллоҳ бин Зойид Ол Наҳаён ҳомийлигида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда ўнлаб мусулмон мамлакатларнинг уламолари, муфтийлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам қатнашмоқда.
Анжуманда иштирокчилар дунёда тинчликни сақлаш, хавфсизлик, соғлиқ, озиқ-овқат, атроф-муҳит муаммолари, терроризм, гиёҳвандлик ортиб бораётгани, бу масалаларни ҳам қилиш учун инсонлар осуда жамиятни барпо этиши зарурлиги ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, мусулмон давлатлар бир-бирига ёрдам қўлини чўзиш кераклигини таъкидланди. Шунингдек. дунёда юз бераётган таҳдидлар ва тинчликни сақлаш, уни асраб авайлаш йўлида жамоавий ҳаракат қилиш зарурлиги қайд этилди. Тинчликка бўладиган ҳар қандай раҳна бутун дунёга таъсир кўрсатиши, замонавий урушлар таъсирини жуғрофий чегаралар тўсиб қололмаслиги ҳақида алоҳида сўз юритилди.
Форум давомида тинчлик ва бағрикенглик соҳасида кенг ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш ҳамда дунёга тинчлик, тотувлик, бирдамлик қадриятларини тарқатиш кераклиги таъкидланди.
Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1337 times

Янгиликлар

Top