Ўзбекистон янгиликлари

"Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида давра сухбати

2022-йил 10-ноябрь куни Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юртида "Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.

Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ўринбосари Ў.Хасанбоев сўз олиб йиғилганларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг саломларини етказди. Сўнгра кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилганларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Нотиқ ўз нутқи давомида ҳозирги кундаги диний соҳа ҳодимлари олдида турган асосий вазифалар ҳусусида сўз юритди. Жумладан, юртимиз ва дунё сиёсий майдонида содир бўлаётган воқеа ҳодисаларга билим юртида хизмат қилаётган мударрислар ва таҳсил олаётган талабалар томонидан оғир ва вазминлик билан муносабат билдириши лозимлиги, талабалар томонидан диний илмлар билан биргаликда дунёвий билимларни ҳам тўлақонли ўзлаштириши зарурлиги, ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган воқеа-ҳодисаларга кўр-кўрона фикр билдирмаслик каби масалалар бўйича ўз тавсияларини билдириб ўтди. Нотиқ ўз сўзи якунида билим юртида обод бўлишида катта хизмат қилаётган билим юрти раҳбарияти ва мударрис ўқитувчиларга ўз ташаккурларини билдириб, келгуси фаолиятларида муваффаққиятлар тилади.

Шундан сўнг мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи М.Камалов сўз олиб, билим юрти битирувчи курс талабалари олдида турган вазифалар, билим юртини тамомлагандан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларда хизмат қилиши лозимлиги ҳусусида ўз тавсияларини билдириб ўтди. Тадбир сўнгида билим юрти мудири Р.Маҳмудов сўзга чиқиб ўз вақтларини аямасдан мадрасамизга ташриф буюриб, қимматли фикр-мулоҳазалари ҳамда тавсияларини берганликлари учун меҳмонларга ўз ташаккурларини билдириб, келгуси фаолиятларида муваффаққиятлар тилади. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 

 

Билим юрти матбуот хизмати

Read 1335 times

Янгиликлар

Top