Ўзбекистон янгиликлари

Шаржа Ислом цивилизацияси музейида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган Тинчлик форумидаги иштироки доирасида Шаржа ислом цивилизацияси музейи фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шаржа Ислом цивилизацияси музейи билан танишув чоғида замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод қилган улуғ мутафаккирлар ва тарихий шаҳарларнинг Ислом цивилизациясидаги аҳамияти акс этган экспозициялар кўздан кечирилди.

Музейда  «Янги Ўзбекистон ёшлари ва Учинчи Ренессанс» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Шаржа музейлар идорасининг Стратегик режалаштириш менежери Носир Ол Дармаки, мамлакатимизнинг БААдаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари ва Шаржа амирлигининг Ал Қосимия университетида таҳсил олаётган ватандош-талабалар иштирок этди.

Суҳбат давомида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистонда диний-маърифий жабҳадаги ўзгаришлар, буюк алламоларимиз меросини авайлаб асраш бўйича олиб борилаётган диққатга молик саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир якунида ватандош-талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутасаддиларидан батафсил жавоб олдилар.

Read 1339 times

Янгиликлар

Top