Ўзбекистон янгиликлари

Франция матбуотида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган мақолалар

Франциянинг «Ouest-France» газетасида «Ўзбекистон воҳаларининг таровати Луврда очилди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрнинг ёзишича, кўпгина экспонатлар Лувр музейида илк бор намойиш этилаётган 180 асар Ипак йўлининг асосий манзили – Амир Темур давлати пойтахтининг улуғворлигидан далолат беради.
«Уларнинг аксарияти Ўзбекистон миллий бойликлари рўйхатига киритилган. Ушбу тарихий асарлар биринчи марта мамлакатдан ташқарида намойиш этилмоқда. Бу худди Мона Лизани қарзга олишга ўхшайди, дейди Лувр музейининг ислом санъати бўлими директори Янник Линз. Албатта, венециялик савдогар Марко Полонинг 1298 йилда ёзилган ва Франция Миллий кутубхонаси томонидан истисно тариқасида тақдим этилган машҳур «Дунё мўжизалари китоби» бизда катта таассурот қолдирди. Аммо бу дунёдаги энг қадимий Қуръонлардан бири бўлган Катта Лангар Қуръоннинг икки саҳифаси ёки Варахшадаги араблар келгунига қадар бўлган Бухоро подшолар саройининг деворий суратлари олдида ҳеч нарса эмас».
Мақолада қайд этилганидек, Лувр Ўзбекистон кўркидан баҳраманд бўлган ягона музей эмас. 2023 йилнинг 4 июнига қадар Араб дунёси институтида «Самарқанд йўл: Ипак ва олтин мўжизалари» кўргазмаси ҳам очилди.
Алоҳида таъкидланганидек, бу ерда 300 дан ортиқ тарихий ашёлар намойиш этилмоқда. Улар заргарлик буюмлари, чопонлар ва амирлар саройининг зардўзлик намуналари, ажойиб сўзана, кашта, гилам ва икатлар ва бюошқа ноёб тарихий ашёлардир.
«Ва иккита алоҳида экспонат - қизил маржон ва яшил феруза билан безатилган бош кийими ва дунёда иккита ва етти нусхаси мавжуд бўлган тўй либоcлари тўплами ҳайратингизни оширади», деб ёзади «Ouest-France».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 569 times

Янгиликлар

Top