Ўзбекистон янгиликлари

Академия ректори ICESCO Бош директори билан музокара ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов Марокаш Қироллигининг Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) Ижроия Кенгашининг 43-сессиясида иштирок этди.

Тадбирлар давомида Академия ректори ICESCO Бош директори, доктор Салим ал-Малик билан музокара ўтказди. Унда икки томон учун муҳим бўлган қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Академия томонидан 2023-йилда Ўзбекистонда “Ислом ва ҳозирги замон” ва “Динлараро мулоқот” мавзуларида халқаро анжуманини ташкилот билан ҳамкорликда ўтказиш ҳақида сўз юритилди. Шу билан бирга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг араб тили ўқитувчилари ва қўлёзмалар билан ишловчи мутахассисларини малакасини ошириш ҳамда 2023-йилда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг иқтидорли талабаларига ИCEСCО махсус стипендияларини ажратиш муҳокама этилди.


Ўз навбатида Салим ал-Малик юқоридаги таклифларни юқори баҳолаб, бугун Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор берилаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, барча таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди.


Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

Read 1030 times

Янгиликлар

Top