Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонлик қорилар халқаро Қуръон мусобақаларида қатнашмоқда

Хабар берганимиздек, 2023 йилнинг 4-8 февраль кунлари Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 29-халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилмоқда. Унда 58 та араб ва ислом давлатларидан 108 нафар қори ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.

Куни кеча ушбу Қуръон мусобақасининг ҳифз йўналишида Тошкент шаҳар “Мирбобо ота” жоме масжиди имоми ноиби Аълохон қори Нуриддинов муносиб иштирок этиб, Қуръони каримни тиловат қилиб берди.

Шунингдек, 6-8 феврал кунлари Жазоир Вақфлар ва Дин ишлари вазирлиги томонидан “Исро ва Меърож” куни муносабати билан 18-халқаро онлайн Қуръони карим мусобақаси ташкил этилмоқда.

Бугун, 6 февраль куни мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Тошкент ислом институти 1-курс талабаси Сирожиддин қори Жалилов Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Zoom дастури орқали иштирок этади.

Аллоҳ таолодан қориларимизга муваффақият сўраймиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 795 times

Янгиликлар

Top