Ўзбекистон янгиликлари

Зиёратчиларга янада қулайликлар ҳозирлаш муҳокама қилинди

Шу йил 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Утайбийни қабул қилдилар.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага кўтариш ҳамда мўмин-мусулмонларимиз ибодат қилишлари учун муносиб шароитлар ҳозирлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, зиёратчиларга енгиллик ва қулайликлар яратиш борасида замонавий дастурлар ва инновацион лойиҳалардан унумли фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Бу йўналишда жорий йил январь ойида Жидда шаҳрида ўтказилган “Ҳаж” ва “Умра” хизматлари халқаро кўргазма-конференцияси муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 926 times

Янгиликлар

Top