Ўзбекистон янгиликлари

Ғолиблар муносиб тақдирланди

2023 йил 16 март куни Хоразм вилоятидаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасила бўлиб ўтган “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувида талабалар “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Ижодий ёндашув” ва “Сарҳисоб”дан иборат тўрт шарт асосида бўлиб ўтди.

Ушбу шартларда муносиб иштирок этиб, интеллектуал беллашувда фахрли ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳамда турли номинациялар бўйича жамоаларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Хусусан:
Фахрли 1-ўринни эгаллаган “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига биринчи даражали диплом ва Замонавий смарт доска (65 ҳажмда);
2-ўринни эгаллаган Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти жамоасига иккинчи даражали диплом ва Музлатгич;
3-ўринни эгаллаган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси учинчи даражали диплом ва Кир ювуш машинаси (автомат)га эга бўлдилар.
Шунингдек, фахрли ўринни эгаллай олмаган иштирокчи жамоалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фахрий ёрлиғи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилоятидаги вакиллиги ҳамда ҳомийлар томонидан тайёрланган махсус совғалар билан тақдирланади.

 

 

 

Read 737 times

Янгиликлар

Top