Ўзбекистон янгиликлари

Вақф фонди мутасаддилари Термиз Саййидлари мақбараси ва минг йиллик қадамжоларни зиёрат қилди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 16 март куни Вақф фонди раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар Сурхондарё вилоятига хизмат сафари уюштирган эди.

Ташриф давомида Зиёвуддин домла Мирсодиқов ҳамда фонд ходимлари Термиз туманида жойлашган Ислом оламидаги машҳур фақиҳ “Ҳаким ат Термизий” зиёратгоҳи, минг йиллик тарихга эга “Қирққиз” тарихий қалъаси, “Кокилдор ота” хонақоҳи ва Пайғамбар алайҳиссалом авлодларининг сўнги манзилгоҳи ҳисобланмиш “Султон Саодат” мақбара-мажмуасини зиёрат қилиб ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловати ва дуойи хайрлар қилишди.

Шунингдек, мазкур қадамжоларда, зиёратчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, масъулларга керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.

 

vaqf.uz

Read 699 times

Янгиликлар

Top