Ўзбекистон янгиликлари

«Хўтон» масжидига илк ғишт қўйилди

Рамазон ойига саноқли кунлар қолганида Тошкент шаҳридаги "Хўтон” масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов қатнашиб, илк ғиштни қўйиб бердилар.
Шу билан бирга, маросимда имом-домлалар, маҳалла фаоллари, фахрий отахонлар, ҳомийлар ҳам қатнашди. Янги хонақоҳга мос тарзда таҳоратхона, имом-хатиб, имом ноиби, муҳтасиб хонаси ва қоровулхона ҳам қурилади.
Аллоҳ таоло ушбу байтини тез ва қисқа фурсатда, гўзал шаклда битиб, фойдаланишга топширилишини насиб айласин.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 931 times

Янгиликлар

Top