Ўзбекистон янгиликлари

Вақф фонди Наманган вилояти филиали, вилоят вакиллиги ҳамкорлигида 150 нафардан зиёд эшитиш ва гапиришда нуқсони бор бўлган ҳамюртларимиз учун, Наманган шаҳридаги тантаналар саройида "Сиз бизга кераксиз" номли хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси М.Абубакирова, Наманган вилояти бош имоми Абдулҳай домла Турсунов, вакиллик мутахассиси Баҳодир Шарипов ҳамда фонднинг вилоят филиали ходимлари қатнашди. Қуръон тиловати билан бошланган тадбир давомида йиғилганларга турли бузғунчи ғоялар, миссионерликнинг салбий оқибатлари ҳақида маърузалар қилиниб, видеоролик намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Вақф фонди томонидан 150 нафар фуқароларга 25 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

vaqf.uz 

Read 943 times

Янгиликлар

Top