Ўзбекистон янгиликлари

ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЖАННАТ БОҒИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

Расул алайҳиссалом шаҳрида  бўлиб турган бўлажак ҳожилар ибодат ва зиёратларни давом эттирмоқдалар

 Шу йил 5 июнь куни ҳамюртларимиз Ишчи гуруҳи томонидан ташкиллаштирилган ҳолда Равзаи шариф зиёратига олиб чиқилди. Улар “Масжидун Набавий”да жаннат боғларидан бир боғ – равзада Ҳабибимизга салавот ва саломлар йўлладилар, намоз ўқиб, юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуолар қиладилар.

Равза - Набий алайҳиссалом дафн этилган ҳужраи саодат билан минбар орасида жойлашган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор”, деганлар.
Айрим уламолар “бу жой охиратда яна жаннатга қайтарилади” деб айтганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгa caлoм бepиш ажру савоби улуғ ишдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биpop киши мeнгa caлoм бepca, aлбaттa, Aллoҳ мeнинг pyҳимни қaйтapиб бepaди вa мeн ўшa oдaмнинг caлoмигa aлик oлaмaн”, дeганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

 Аллоҳ таоло ҳаж ибодатига отланган барча юртдошларимизнинг ибодатларини қабул, дуоларини эса ижобат айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 

#haj2023
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Read 849 times
Tagged under

Янгиликлар

Top