Ўзбекистон янгиликлари

Хоразмда 3 та зиёратгоҳ тўла таъмирланади

“Вақф” фондининг асосий вазифаларидан бири тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳисобланади. Бу борада Фонд томонидан ўтган йилларда салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2021 йилда Фонд томонидан биргина Хоразм вилоятидаги “Паҳлавон Маҳмуд” ва “Саид Алоуддин Пир” зиёратгоҳлари тўлиқ таъмирланди. Бунинг учун Фонд ҳисобидан 1 276 100 000 сўмдан зиёд маблағ ажратилди. 

Жорий йил июль ойида “Вақф” фонди раҳбарининг биринчи ўринбосари Музаффар Саломов ва Фонднинг Молиявий назорат бўлими мутахассиси Ўрол Сафаров Хоразм вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур вилоятда хизмат сафарида бўлди.

Ташриф давомида “Шайх Муҳтор валий”, “Юсуф Ҳамадоний” ва “Саид Муҳаммад Моҳи рўйи жаҳон” зиёратгоҳлар ҳолати билан яқиндан танишилиб, ушбу манзилгоҳларда ҳам таъмирлаш ишларини амалга ошириш режа қилинди. 

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати

Read 866 times

Янгиликлар

Top