Ўзбекистон янгиликлари

Самарқандда “Йил имом – 2023” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинади. Жорий йилда мазкур танлов “Йил имом – 2023” номи остида ўтказилмоқда.

Уч босқичли танловнинг илк шаҳар-туман босқичида ғолибликни эгаллаган 16 нафар иштирокчи вилоят босқичида иштирок этди.

Танловнинг вилоят босқичини очиб берган вилоят бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи Ёқубжон домла Мансуров: “Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача шукуҳда ўтказилмоқда. Бу ҳам юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан, илм аҳлига кўрсатилаётган эътибор намунасидир. Шунингдек, барча имом-хатиб, имом-ноиб, муаззин ва қоровуллар ҳам ўз устида мунтазам ишлаши керак дегани”, – дея барча иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.

Танловда иштирокчиларнинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар “Йил имом – 2023” танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби деб топилди:

I-ўрин: Аҳмедов Анвар, Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби;
II-ўрин: Мажидхонов Мусахон, Оқдарё тумани “Човка” жоме масжиди имом-ноиби;
III-ўрин: Эгамбердиев Аҳмад, Нарпай тумани “Эшонбобо” жоме масжиди имом-хатиби);
III-ўрин: Мансуров Дониёржон, Пайариқ тумани “Олим Шайх” жоме масжиди имом-ноиби);
III-ўрин: Равшанов Оловуддин, Булунғур тумани “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-ноиби).

Танлов сўнгида Самарқанд вилояти вакиллиги ва “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Йил имоми-2023” кўрик танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Аҳмедов Анвар “Йил имоми” кўрик танловининг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 748 times

Янгиликлар

Top