Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасидаги бунёдкорликни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

- Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланди. Алломаларимиз меросидан фойдаланиб, жаҳолатга қарши маърифатни кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги кунда Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирди.

Read 717 times

Янгиликлар

Top