Ўзбекистон янгиликлари

Қатарда халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади

Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари вазирлиги ноябрь ойида мамлакатнинг “Aввал ул-Aваил” (Биринчилар биринчиси) деб номланган халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилишини эълон қилди.

ИҚНA сайтининг “Aш-Шарқ” матбуотига таяниб хабар беришича, Қатар халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи босқичида 4 қитъанинг 26 давлатидан 80 нафар иштирокчи қатнашади.

2016 йилда биринчи босқичи ўтказилган ушбу танлов иштирокчилари бошқа мамлакатларда ўтказилган Қуръони карим бўйича халқаро мусобақалар ғолиблари эди.

Ушбу мусобақа 1 ноябрь куни бошланади ва 2023 йил 12 ноябрь куни якунланади.

Қатарнинг Вақфлар ва Ислом ишлари бўйича вазирлиги маълумотига кўра, “Шайх Жасим бин Муҳаммад бин Саний” номли Қуръони карим мусобақаси ўзининг биринчи босқичини қарийб ўттиз йил аввал, 1993 йилда ягона номзод йўналишида ўтказган. Кейин ушбу танлов ишлаб чиқилди ва ҳозирги пайтда у учта йўналишни ўз ичига олади.

Мазкур танловнинг йўналишларидан бири Қатарда истиқомат қилаётган янги мусулмон бўлганларга бағишланиб, араб тилида сўзлашмайдиган инсонлар эътиборини ўзига тортган ҳолда, уларга Қуръони карим, шариат тамойиллари ва исломий қадриятларни ўрганишга кўмак берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

Read 723 times

Янгиликлар

Top