Ўзбекистон янгиликлари

«Йил имоми–2023» кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи

Бугун Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидининг мажлислар залида «Йил имоми–2023» кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли имомлар, устозлар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 12 нафар имом-домла иштирок этди.


Қуръони Карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.


Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2023» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби деб топилди:
I ўрин: Яшнобод тумани, «Холид ибн Валид» жомеъ масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов;
II ўрин: Учтепа тумани, «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳиддин домла Нўмонжонов;
III ўрин: Шайхонтоҳур «Эшонгузар» жомеъ масжиди имом-хатиби Исломхон домла Убайдуллаев;
Тадбир сўнгида ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


«Йил имоми–2023» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида биринчи ўринни эгаллаган Исроилжон домла Исмоилжонов танловнинг республика босқичида қатнашади.
Фурсатдан фойдаланиб, биринчи ўринни қўлга киритган вакилимизни танловнинг республика босқичида муваффақият қозонишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

 

Read 840 times

Янгиликлар

Top