Ўзбекистон янгиликлари

Мадраса талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди

Шу йил 17 октябрь куни Нукусдаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабалари орасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа 3 шартдан иборат бўлиб, биринчиси билет асосида маълум бир радикал оқимларнинг тарихи, даъволари ва уларга раддиялар бериш шарти бўлди. Ушбу шартда ҳар бир жамоанинг иштирокчисига жавоб бериш учун етти дақиқа вақт берилди.

Иккинчи шарт мусобақа мавзусига доир қисқа савол-жавоблар бўлиб, бунда ҳар бир жамоанинг иштирокчисига ўнта саволлар ҳакамлар ҳайъати томонидан берилди.

Учинчи шарт иншо ёзиш бўлиб, бунда ҳар бир жамоадан биттадан иштирокчига  билет асосида мусобақа мавзусига оид бирор мавзу берилиб, ушбу мавзуда иншо ёзиш топшириғи берилди.

Иштирокчиларга ҳакамлар ҳайъати олдида ўтириб иншо ёзишлари учун икки соат вақт берилди. Мусобақада иштирокчилар йиғиши мумкин бўлган максимал балл 150 балл этиб белгиланди.

Мусобақа якунларига кўра 301 гуруҳ талабалари 142 балл билан биринчи ўринни қўлга киритиб ғолиб бўлди. 303 гуруҳ талабалари 134 балл билан иккинчи ўринни, 302 гуруҳ талабалари эса 110 балл билан учинчи ўринни қўлга киритди.

Билим юрти матбуот хизмати

Read 764 times

Янгиликлар

Top