Ўзбекистон янгиликлари

Бош имом-хатиб ўзи ўқиган мактабга кўчат ўтқазди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов Китоб туманидаги ўзи таълим олган 17-мактабга ташриф буюриб, унинг ҳовлисига 200 дона дарахт кўчати экилишига бош бўлди.

Раҳматуллоҳ домла юртимизда қизғин давом этаётган кузги "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига ҳамоҳанг равишда мазкур таълим муассасасининг ободлиги ва кўркамлигига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 896 times

Янгиликлар

Top