Ўзбекистон янгиликлари

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Пайариқ туманида ташкил қилинди

Жорий йил 21 ноябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 12 та масжид ва 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, носоғлом фикрда бўлган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

 Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пайариқ туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Юртимизда таълимга эътибор”, “Мусулмон мусулмонга озор бермайди”, “Ота-онага ҳурмат”, “ОАВдан тўғри фойдаланиш”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 20 та. Шундан 12 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 100 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 5 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 1 та. Уларнинг оиласидаги келишмовчилик ислоҳ қилинди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 3 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 11 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 2 000 нафарга яқин намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:

15 000 000 сўмни ташкил қилди.

  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов тадбир олдидан жойлардаги шаҳар ва туман бош имом-хатибларига ушбу ўтказилаётган тадбирнинг нақадар хайрли экани ҳамда бундай иларнинг самараси албатта диний соҳа фаолиятини янада жадаллашишига хизмат қилиши борасида нутқ сўзладилар ва тадбир давомида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан ўз тавсия ҳамда кўрсатмаларини бердилар. Шундан сўнг вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров Пайариқ туманидаги “Ислом нури” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган отинойилар ва маҳалла муллолари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди.
  • Ўтказилган мазкур сайёр учрашувлар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, унда 100 тубдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Пайариқ туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги мутахассиси бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Read 1013 times

Янгиликлар

Top