Ўзбекистон янгиликлари

Хорижлик олимлар Ҳаким Термизий мажмуасини зиёрат қилди

Халқаро илмий анжуман иштирокчилари дастлаб Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шундан сўнг меҳмонлар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти, илмий тадқиқот натижалари, таржима ишлар ва нашр этилган китоблар билан танишди. Шунингдек, иштирокчилар Сурхондарё вилояти туризм салоҳиятини очиб берувчи фото кўргазмадан ўрин олган асарларни томошо қилишди.

 

Read 801 times

Янгиликлар

Top