Ўзбекистон янгиликлари

Қози домланинг чекка ҳудудга ташрифи сермаҳсул бўлди

Шу йил 5 январь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Бахрамаддин Разов Беруний туманидаги масжидлар қурилиш ишлари ва ободлиги билан яқиндан танишиб, мутасадди вакилларга қатор топшириқ ва тавсиялар берди. Шунингдек, “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳида ҳам бўлиб бу ердаги ишларни кўздан кечирди.

Ташриф асносида Бахрамаддин домла тумандаги марказий “Шайх Аббоз Валий” масжидида жоме ходимлари билан учрашиб, уларга амалий кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг сўнг “Ҳеч бир яхшиликни кичик санаманг!” мавзусида жума маърузаси билан бирга инсон манфаати учун бугун юртимизда амалга оширилаётган

ислоҳотлар, буюк неъмат бўлган тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш ҳақида суҳбат қилиб, юрт тинчлиги ва хотиржамлиги учун дуолар қилди.

Кун давомида Қози домла Беруний туманидаги “Мақтумқули” ва “Озод” маҳаллалари фуқаролари иштирокидаги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” мавзусида ташкил қилинган тадбирда ҳам иштирок этди.

Ташриф давомида “Меҳр ҳаракати” лойиҳаси доирасидаги хайрия тадбирида ҳам қатнашиб, тумандаги “Гулистон”, “Қиёт” ва “Бунёркор” маҳаллаларидаги ўзгалар ёрдамига муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг яшаш шароити билан танишиб, улар билан дилдан суҳбат қурди. Шу билан бирга, уларга ҳомийлар кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари ва болалар учун иссиқ кийимлар тарқатилди.

 

 

Д.Беканов,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Read 1046 times

Янгиликлар

Top