Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди

Шу йил, 24 январь куни вилоятда фаолият олиб бораётган отинойилар учун Фарғона Политехника институти мажлислар залида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Ўқув-семинари маъруза-амалиёт тарзида олиб борилди.

Семинарда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов ва Марғилон шаҳридаги «Саиджалолхон тўра» масжиди имом-хатиби Юнусхон домла Мамарасуловлар иштирок этиб, «Ўз жонига қасд қилиш — оғир гуноҳ», «Аёлларга хос намозга оид муҳим масалалар», «Иддага оид ҳукмлар» мавзусида маъруза қилдилар.

Шунингдек, Фарғона вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳилолахон Комилова томонидан отинойилар ўз устида мунтазам равишда ишлаши, илм ва малакасини ошириб бориши, аёлларга хос фиқҳий масалалар, қирқ фарз, дин арконлари юзасидан чоп этилаётган адабиётларни мутолаа қилишлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилаётган Жума тезислари билан мунтазам равишда танишиб боришлари муҳимлиги қайд этилди.

Семинар давомида отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳам олдилар.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Read 772 times

Янгиликлар

Top