Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги "Дилкушо" жоме масжидида навбатдаги умра дарслари ўтказилди.
Дарсда “Мир Араб” мадрасаси ўқитувчиси, “Умар ибн Хаттоб ” жоме масжиди имом-хатиби Асатилло домла Нажмиддинов навбатдаги умра сафарига кетаётган гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Маърузада Асатилло домла Нажмиддинов умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни тушунтириб берди.
Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича жавоб берилди.
Аллоҳ таоло умрага отланаётган ҳамюртларимизнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати