Ўзбекистон янгиликлари

26 апрель куни Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида Наманган ва Мингбулоқ туманидан муборак ҳажга борадиган зиёратчиларга йиғилиш ўтказилди. Зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиш, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратиш кўрсатмалари берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Read 1000 times

Янгиликлар

Top