Ўзбекистон янгиликлари

Юз йиллик “Малик ота” масжидида диний-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шу кунларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Тинчлик» маҳалласи «Малик ота» масжидида диний-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда диний соҳа вакиллари, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.
Қуръон тиловати билан бошланган тадбирда юрт тинчлиги ва «Малик ота» масжидини бунёд этишда хизмат қилган барча мўмин мусулмонлар ҳаққига хайрли дуолар ўқилди.
Шунингдек, имом-хатиблар томонидан яхшиликка чорловчи маърузалар қилиниб, 100 йиллик «Малик ота» масжидининг тарихи, «Малик ота» зиёратгоҳи ҳақида маълумот берилди.
Малик ота масжиди «Бекларсой» қишлоғида яшовчи йигирма уч ёшлик Афоқхон ўғли Парсахон эшон бошчилигида 1923–1924 йиллар давомида қуриб битказилган. Чор атрофи (11,0 х 11,0 метр) қалинлиги 80 см девор бўлиб, ўртага тўртта ҳашамли улкан устумлар ўрнатилган.
Масжид 1997 йил август ойида расмий давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаъолиятини янгидан бошлаган. Бу масканда ҳозирга қадар босқичма-босқич тартибда, йилдан-йилга, янгидан-янги қурилишлар давом этиб ва ободонлаштириш ишлари ҳам давом этиб келмоқда.

 

 

 

 

Ортиқбой ҳожи Ҳазратқулов,
Масжид имом-хатиби ноиби

Read 257 times

Янгиликлар

Top