Ўзбекистон янгиликлари

Талабалар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасида “Қуръон базмига марҳабо!” номли талаба ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Қориларнинг чиқишларини малакали тажвид устозларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра “Мужаввидлик” йўналишида 1-ўрин мадрасанинг 3-курс талабаси Муҳаммадсолиҳ қори Эргашхўжаевга, “Мураттаблик” йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби 2-курс талабаси Шукрулло қори Шухратбековга насиб этди.

Ана шундай Қуръон мусобақаси Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам бўлиб ўтган эди. Унда қорилар чиқишини баҳолаб борган Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Мадрасанинг 3-курс талабаси Исломиддин Абдулҳакимов 1-ўрин, яна бир 3-курс талабаси Абдулазиз Абдуғаниев 2-ўрин, 1-курс талабаси Муҳаммадамин қори Нажмиддинов 3-ўринга сазовор бўлди.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 219 times

Янгиликлар

Top