Ўзбекистон янгиликлари

Саудия хайрия маркази "Вақф" фондига 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази юртимизга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо мевасини ҳадя қилди.

Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Солиҳ Алгаҳра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора раисининг Иқтисод ишлари бўйича маслаҳатчиси Алишер Эшимов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Исохон Абдуллаевга топширди.

Эндиликда ҳадя қилинган хурмо мевалари “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда “Мурувват” уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор юртдошларимизга хайрия қилинади.

Топшириш маросимида “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази вакиллари Аднан Хатим Асирий ва Алақил Абдулҳаким Саъад ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги
"Вақф" хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати

Read 703 times

Янгиликлар

Top