Ўзбекистон янгиликлари

“Абу Бакр Қаффоли Шоший” масжидида мавлид ўқилди

Оламларга раҳмат ўлароқ жўнатилган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топган Рабиул аввал ойида пойтахтимиз масжидларида мавлидлар ўқилмоқда.

Бугун Тошкент шаҳридаги “Абу Бакр Қаффоли Шоший” жоме масжидида жума намозидан олдин мавлид ўқилди.

Бу муборак маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигида бир гуруҳ меҳмонларнинг ташриф буюришлари унинг файзига янада файз қўшди. Масжид имом-хатиби, ноиблари Имом Барзанжийнинг “Мавлид”ларини ўқишганидан сўнг Муфтий ҳазрат юртимиз фаровонлиги, тинчлиги бардавом бўлишини сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Read 5041 times

Янгиликлар

Top