Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

 

Хабарда Туркия томонининг ташаббуси билан 2017 йил 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтгани айтиб ўтилган.

 

Мулоқот аввалида Туркия Президенти Давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш бўйича қўлга киритилган амалий натижалар билан самимий муборакбод этган.

 

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ва юксак тараққиётни таъминлашга қаратилган сиёсатни юқори баҳолагани учун чуқур миннатдорлик билдиргани маълум қилинди.

 

Мулоқотда давлат раҳбарлари жорий йил октябрь ойида Туркия Республикасига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаганлар.

 

Савдо-иқтисодий, технологик, молия-сармоявий, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро самарали алоқаларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

 

Президентлар, шунингдек, Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашганлар.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 4364 times

Янгиликлар

Top