Ўзбекистон янгиликлари

Бош имом-хатиб ёрдамчилари ҳам фаоллик кўрсатишмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари томонидан аҳоли ўртасида ижтимоий ва маънавий барқарорликни таъминлаш, жамиятда аёлларнинг тутган ўрни ва мавқеи, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, ўтиб бораётган ҳафта давомида Андижон вилоят бош имом-хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Саодатхон Расулова бошчилигида Булоқбоши, Бўз, Улуғнор, Избоскан ва Жалолқудуқ туманларида бир қанча тадбирлар ташкил этилди.

 

Ҳар бир туманга қилинган ташриф давомида, нафақат аҳоли билан учрашиш, уларни қийнаётган саволларга жавоб бериш, балки, туманларда фаолият кўрсатаётган отинойиларнинг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳам тингланмоқда.

 

Шунингдек, туман аҳолисини қийнаётган савол ва мурожаатлар, туманлардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида отинойиларнинг ўрни ва вазифалари ҳақида атрофлича тўхталиб, фаолиятларидаги ютуқ ва камчиликлар кенг муҳокама қилинмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4624 times
Tagged under

Янгиликлар

Top