Ўзбекистон янгиликлари

Зал тўлгач ташқарида қолган мухлисларга қулайлик яратилди

Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Мусобақанинг ҳудудий босқичи Жиззах шаҳридаги мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Ушбу зал вилоятдаги йирик томоша зали бўлиб, 550 ўринли театр биноси 2017 йилда замонавий талаблар даражасида реконструкция қилинган. 

Одамларимизда Қуръонга муҳаббат кучлилигидан Жиззах вилоятидаги энг катта залга ҳам томошабинлар сиғмай қолганидан кўриш мумкин эди. Аввалроқ эълон қилинган суратларда айрим мухлислар зал ташқарисида қолиб кетганлари намоён бўлган эди. 

Жиззах вилояти вакиллиги мутасадди ходимлари бинога сиғмаганларга янада қулайлик яратиш мақсадида театр фойесига монитор ўрнатиш ишларини ташкил этдилар. Қуръон мусобақаси мухлисларининг ҳеч бири кетмай монитор атрофида тўпланганлар. Улар мусобақа иштирокчиларининг чиқишларини ўзлари кутганидек ҳеч қандай тўсиқларсиз томоша қилдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3480 times

Янгиликлар

Top