Ўзбекистон янгиликлари

Қишлоқдаги масжид очилишига вилоят ҳокими келди

Сариосиё туманидаги “Нилу” қишлоғи аҳолиси 2070 нафардан кишидан иборат бўлиб, қишлоқ марказида “Сариҳавз” номи билан машҳур зиёратгоҳ (мажмуа) бор, унинг иккинчи номи “Баҳоуддини балогардон”. Бу муборак қадамжо Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари бўлиб, мазкур мажмуага масжид биноси (жуда кўркам), ҳовуз (суви тиниқ, соф, ширин, қишда илиқ, ёзда совуқ, Нилу қишлоғининг аҳолиси учун ягона ичимлик манбаи), тут ва чинор (айланаси 35-36 метр, баландлиги 70 метр ва Ўрта Осиёда иккинчи ўринда турадиган) табаррук дарахтлари киради.

Бугун мазкур масжид  расман иш фаолиятини бошлади. Ушбу масжиднинг очилишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди. Эндиликда ушбу ҳудуддаги аҳолининг бир неча км узоқликдаги масжидларга қатнашига зарурат қолмади.


Ўми Матбуот хизмати

Read 3290 times

Янгиликлар

Top