Ўзбекистон янгиликлари

Қашқадарё ҳокими Қуръони мусобақаси ҳақида фикрларини билдирди

Жорий йилнинг 6 февраль куни Қашқадарё вилоятида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” 2 ва 3 ҳудудий босқичлари катта қизиқиш ва кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Мазкур Қуръон мусобақасида Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев нутқ сўзлади. 

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Қуръон мусобақасида қатнашаётган қорилар ҳамда мусобақага келган меҳмонларни ушбу айём билан самимий муборакбод этиб, Қуръон сабабли жонажон Ўзбекистонимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, аждодларимиз ўзларининг илми билан бутун дунёга насафийлар издошлари эканликларини танитиб ўтганлигини, бундан кейин ҳам вилоятимиздан буюк уламолар, қорилар, насафийлар авлодлари етишиб чиқишига катта ишонч билдирди.

Қуръон мусобақасида иштирок этаётган қориларимизга Аллоҳдан омад ва зафарлар тилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 5144 times

Янгиликлар

Top