Ўзбекистон янгиликлари

Таровеҳ намозига келувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу ойни тинчлик-хотиржамлик ва кўтаринки руҳиятда ўтказиш учун барча тегишли ташкилотлар астойдил хизмат қилмоқдалар.

Шу муносабат билан  Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автоҳалокатлар ва бошқа нохушликлар юз беришининг олдини олиш ҳамда йўлнинг қатнов қисмида автомобиллар тирбандлиги келиб чиқишига йўл қўймаслик мақсадида Тошкент шаҳрида таровеҳга келган намозхонлардан масжидлар атрофи ва масжид ҳудудидан 150 метр масофагача бўлган узоқликда автомобилларни қўймасликларини сўрайди.

Масжидлар атрофида автомобилларнинг бетартиб қўйиб кетилиши натижасида бир қанча ноқулайликлар туғилмоқда, йўллар беркилиб қолиб, ҳаракатланаётган автомобилларнинг ўтишига қийинчилик туғдирмоқда.

Азизлар, барчамизнинг мақсадимиз, бу улуғ ойни хурсандчиликда, ҳаловатда ўтказишдир. Шундай экан, бизнинг хавфсизлигимиз, хотиржамлигимиз учун ўрнатилаётган тартиб-қоидаларга риоя қилайлик.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

 

Read 3600 times
Tagged under

Янгиликлар

Top