Ўзбекистон янгиликлари

Маҳаллада диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди

Фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди. Бу ҳақда сенаторлар маъқуллаган қонун билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунига ушбу ўзгартишлар киритилди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозими жорий қилинганди.

Шу муносабат билан, 28-29 июнь кунлари бўлиб ўтган Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонун билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунига ушбу ўзгартишлар киритилди.



ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2910 times

Янгиликлар

Top